2021 йилда шахмат федерацияси учун қанча маблағ сарфланди?

Спорт

image

2021 йилда Ўзбекистон шахмат федерацияси учун 4 167 725 925 сўм ( 4 миллиард 167 миллион 725 минг 925) сўм  маблағ ажратилган бўлиб унинг 2 миллиарди ҳомийлик маблағлари ҳисобланади. Бу ҳақда федерация раҳбарияти томонидан 2021 йил якунлари ва 2022 йил режаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Йўналтирилган пуллар 2021 йилнинг 10 июль – 6 август кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган шаҳмат бўйича FIDE жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегациясининг сафар билан боғлиқ ҳаражатлари (160 миллион 788 минг 743 сўм), 15-23 август кунлари ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир (773 миллион 826 минг 362 сўм), 24-29 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Соҳибқирон кубоги” (693 миллион 253 минг 717 сўм), 10-19 ноябрь кунилари Тошкент шаҳри мезбонлик қилган “Президент кубоги” халқаро турнири (1 миллиард 714 миллион 569 минг 497 сўм), 25-31 декабрь кунлари Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтган Рапид ва Блиц бўйича жаҳон чемпионати (55 миллион 998 минг 735 сўм) ва федерациянинг бошқа ҳаражатлари учун (596 миллион 361 минг 864 сўм) сарфлангани маълум бўлди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 28 декабрь куни Нодирбек Абдусатторов Польша пойтати Варшавада ўтказилган жаҳон чемпионатида тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлди.

Абдусатторов мусобақа давомида дунёнинг етакчи гроссмейстерлари – Магнус Карлсен, Ян Непомняший, Фабиано Каруана ва Левон Аронян каби шахматчиларни мағлубиятга учратган.
 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шахмат Шахмат федерацияси Нодирбек Абдусаторов

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг