2021 йилда инфляция даражаси қанча бўлади?

Жамият

image

Жорий йил якунига қадар Ўзбекистоннинг инфляция даражаси 11,0-11,5 фоизни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. 2019 йилда ушбу кўрсаткич 15,2 фоизни ташкил этганди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йил учун бюджет лойиҳасида инфляция даражасининг ўтган йилдагидан пасайиш сабабларига тўхталиб ўтган. 

Қайд этилишича, инфляция даражаси 2019 йилга нисбатан пасайиши бир қатор омиллар билан боғлиқ. Булар:

•    иқтисодий фаолликнинг пасайиши;
•    истеъмол товарлари ва бирламчи товарларга талабнинг ошиши;
•    кредит қўйилмалари ва пул массаси ҳажмининг ортиши ҳамда миллий валютанинг девальвацияси.

Бюджет лойиҳаси маълумотларига кўра, 2021 йилда ва келгуси икки йилда инфляция даражаси 8-11% (2021 – 9-10%, 2020 – 10-11%, 2023 – 7-8%) даражада бўлиши прогноз қилинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, тугаб бораётган йилнинг январь – октябрь ойларида инфляциянинг энг юқори даражаси пойтахт Тошкентда қайд этилди. 

Умуман олганда, жорий йилнинг январь – октябрь ойларида республика бўйича инфляция даражаси 7,8 фоизни ташкил этган.

Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши (10 фоиз) умумий инфляция даражасидан юқори, ноозиқ-овқат товарлари (6,9 фоиз) ва ихизматлар нархлари ўзгариши (5,2 фоиз) эса паст даражада шаклланган. 

Йилнинг январь-октябрь ойларида, Тошкент шаҳрида нархлар ўртача 10,9 фоизга, Тошкент вилоятида 8,2 фоизга, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида мос равишда 8,1 ва 8 фоизга ошиб, республика умумий кўрсаткичидан юқори шаклланган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида инфляция республика кўрсаткичидан пастроқ даражада шаклланган. 

Умуман олганда, октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 11,5 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (16,3 фоиз) нисбатан 4,8 фоиз бандга секинлашган. Йиллик инфляция даражасининг пасайиши, асосан, 2019 йилнинг август ойидаги тартибга солинадиган нархлар оширилиши таъсирларининг тугаб бориши билан изоҳланади.


Мақола муаллифи

Теглар

2021 йил бюджет лойиҳаси инфляция даражаси

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг