2021 – 2023 йилларда ЯИМнинг асосий улуши қайси тармоқларга тўғри келади?

Жамият

image

2021 – 2023 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот тармоқлари таркибида қурилиш ва саноат тармоқларининг улуши ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда 2021 йил учун бюджет лойиҳасида сўз боради. 

Ялпи ички маҳсулот таркибида юқори кўрсаткич 2019 ва 2020 йиллардаги каби 2021 – 2023 йилларда ҳам хизматлар соҳасига тегишли бўлади. 2021 йилда хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши 35,5, 2022 йилда 35,2, 2023 йилда 34,3 фоиз бўлиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич 2019 йилда 36,2, 2020 йилда эса 35,5 бўлган. 

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши 2020 йилга (29,5%) нисбатан 2021 йилда бироз пасаяди ва 29,3 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Ушбу тармоқнинг 2022 йилда ЯИМдаги улуши 28,4 фоизга, 2023 йилда эса 27,9 фоизга тушади. 

Қурилиш соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши ошишда давом этмоқда. 2019 йилда ушбу тармоқ 6,6 фоиз улушга эга бўлган эди. 2020 йилда 7 фоиз натижа қайд этилди. Кейинги йилда кўрсаткич 7,1, 2022 йилда 7,5, 2023 йилда 7,6 фоизга етиши кутилмоқда. 

Саноат соҳасида ҳам ўтган йилгига нисбатан тушиш кузатилди. 2019 йилда саноатнинг ЯИМдаги улуши 29,1 фоиз бўлган эди. 2020 йилда улуш 28 фоизга тушди. 2021 йилда ҳам ўсиш у қадар юқори бўлмайди. Саноатнинг ЯИМдаги улуши 28,1 фоиз бўлиши кутилмоқда. 2022 йилда 28,9, 2023 йилда эса 30,2 фоизга етиши мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЯИМ 2021 йил бюджет лойиҳаси

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг