2020 йилги сайловлар тарихдаги энг коррупцион сайловлар бўлди – Трамп

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг ҳокимиятни сайланган Президент Жо Байденга ўтказиш жараёнини бошлаши унинг сайлов натижаларидан рози эканини англатмайди. Бу ҳақда Трамп Twitter'даги саҳифасида ёзган

Давлат раҳбари унинг жамоаси овоз бериш натижаларини қайта кўриб чиқишни давом эттиришини таъкидлаган. 

Шунингдек, Трамп 2020 йилги президентлик сайловлари "Америка сиёсий тарихидаги энг коррупцион сайлов" эканлигини айтган.

Аввалроқ, Дональд Трамп ҳокимиятни топшириш жараёнини бошлашга кўрсатма бергани ҳақида хабар бергандик. 

Кейин эса Трамп 2024 йилдаги президентлик сайловларида номзодини қўйишни режалаштиргани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра Демократик партиядан номзод Байден ғалаба қозониш учун етарлича электорат тўплаган.

Трамп ҳам ўз ўрнида ғалаба қозонганига шубҳа қилмаяпти. У ўзининг ҳақлигини суд орқали исботламоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

ТРАМП САЙЛОВЛАР

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг