2020 йилдан импорт қилинаётган маҳсулот ёрлиғида давлат тилида маълумот бўлиши шарт

Жамият

image

2020 йил 1 январдан импорт қилинаётган ҳар қандай маҳсулот тури ёрлиғида маҳсулот ҳақидаги маълумот давлат тилида кўрсатилиши шарт. Акс-ҳолда бу маҳсулот мавжуд стандарт ва меъёрларга мувофиқ саналмайди.

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзстандарт” агентлиги ва аҳолига сифатли маҳсулотларни етказишга масъул бир қатор давлат идоралари ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда импорт маҳсулотлар сифатига эътибор қаратиш: маҳаллий маҳсулотларнинг ҳамёнбоплиги ва аҳоли талабларига мослигини истеъмолчиларга тушунтириш” мавзуидаги матбуот анжуманида таъкидланди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 6 моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи истеъмолчига ўзи сотаётган маҳсулотлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, маҳсулот ҳақидаги маълумотга эга ўзи ёпишадиган стикерлар маҳсулотни республикамизга кириб келиши билан дилерлар томонидан ёпиштирилади.

Бунда маҳсулот тўғрисидаги маълумот ишлаб чиқарувчининг маълумотидан фарқ қилиши, яъни ишончли бўлмаслиги мумкин. Натижада ишлаб чиқарувчи давлат тилида тақдим этилган маълумот учун жавобгар бўлмайди.

Тадбир давомида мутасаддилар томонидан истеъмолчилар ҳуқуларини ҳимоя қилиш, аҳолига ишончли ва сифатли маҳсулотларни етказиш ва таъминлаш, импорт қилинаётган товарларни мувофиқлаштириш сертификатидан ўтказиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати тўғрилигини назорат қилиш, мамлакатга сифатсиз ҳамда яроқсиз маҳсулотлар олиб кирилиши олдини олиш  борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Анжуман давомида, журналистларнинг “секонд хенд” ва иккиламчи (б/у) маҳсулотларнинг мамлакатга олиб кириш тартиби, уларнинг зарарлари, сифатсиз товарлар олиб киришнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақидаги саволига Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори А. Мустафоев қуйидаги жавобни берди: “Республикага белгиланган меъёр талабларига номувофиқ, сифатсиз ва сохталаштирилган маҳсулотларни кириб келиш ҳолатлари мавжуд. Фақат 2017-2018 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахслардан “Ўзстандарт” агентлигига 277 дан ортиқ, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига эса 3 мингдан ортиқ маҳсулот сифати устидан шикоят мурожаатлари келиб тушган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ўзстандарт” агентлигига маҳсулот сифати бўйича 20 дан ортиқ шикоят мурожаатлари келиб тушди" деди А.Мустафоев.

Таъкидлашича, шу йилнинг 8 ойи натижаларига кўра импорт маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёнида жами миқдори 2,9 миллиард сўм бўлган 14 турдаги маҳсулот бўйича 20 ҳолатларда белгиланган меъёрларга номувофиқлиги аниқланган.

Мисол учун, тўқимачилик маҳсулотлари (секонд-хэнд), у дўкон жавонларига келиб тушишидан аввал дезинфекция қилинади. "Буюмларга хавфли токсик модда – формалдегид билан ишлов берилиб, у организмга оддий нафас олиш орқали тушиши мумкин. Бирон-бир сурункали касалликлар қўзғалиши, астма пайдо бўлиши учун секонд-хендда бир мунча вақт бўлишнинг ўзи кифоя. Бундан ташқари формалдегид саратон касалига олиб келиши мумкин", деди А.Мустафоев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзстандарт маҳсулот ёрлиғида давлат тилида

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг