“Ўзстандарт”га миллий орган мақоми берилади
Жамият
−
28 Сентябрь 2020
5567“Ўзстандарт” агентлигини миллий орган мақомига олиб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимидаги ислоҳотлар натижадорлиги муҳокамасига бағишланган йиғилишда айтиб ўтди.
Давлат раҳбари корхоналарда янги стандартларни манзилли жорий қилиш асосий вазифа эканини ҳам таъкидлади.
Қайд этилишича, маиший техника, кабель, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда 17 турдаги маҳсулот хавфсизлигини тасдиқловчи машҳур “CE” маркировкаси жорий этилгани натижасида Европанинг 8 та давлатига экспорт бошланди.
Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Йил охиригача озиқ-овқат, металлургия, енгил саноат бўйича 14 та лаборатория модернизацияси якунланади.
Йиғилишда шу пайтгача бажарилган ишлар натижадорлиги таҳлил қилиниб, галдаги муҳим масалалар кўриб чиқилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь