“Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида янги институт ташкил этилади
Жамият
−
18 Март 2019
6633Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқод институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Институтнинг асосий вазифалари:
- стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталаринг фаолитини мувофиқлаштириш;
- стандартларштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метерология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
- стандартлаштриш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича шартнома асосида ишлаб чиқиш реализация қилиш;
- стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метиролория ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва бошқалар.