2020 йилда Ўзбекистонда неча киши ўлгани маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 мингта ўлим ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган ҳамда 2019 йилга нисбатан 0,5 промиллега ошганлиги кузатилди (2019 йилнинг январ-декабр ойларида 4,6 промилле бўлган).

2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатининг 60,0 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 8 фоизи – ўсимталардан, 7,2 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,6 фоизи – бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган бир ёшгача вафот этган болаларнинг 58,2 фоизи - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 фоизии - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 10,7 фоизи – туғма аномалиялардан, 3,5 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,7 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 4,9 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўлим

Баҳолаганлар

666

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг