2020 йилда Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш ҳажми камайди

Жамият

image

Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 33,0 трлн. сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 9,0 фоизини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Хусусан, 2020 йилда 4 млн 131,8 минг (2019 йилда 4 млн 55,1 минг) тонна кўмир, 733,6 минг (699,5 минг) тонна нефть ишлаб чиқарилган ва ўсиш кузатилган.

Ўтган йилда 49 млн 738,7 минг тонна (2019 йилдагидан 10 млн 798,8 минг тонна кам) табиий газ, 1 млн 408,2 минг тонна газ конденсати (2019 йилдагидан 708,6 минг тонна кам) ишлаб чиқарилган ва бу борада пасайиш кузатилган.

Шунингдек, чақиқ тош – 1 млн 816,2 минг тонна (122,4 минг тонна кам), шағал – 250,8 минг тонна (259,7 минг тонна кам), каолин – 373,4 минг тонна (3,8 минг тонна кам) ишлаб чиқариш миқдори ҳам камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть табиий газ

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг