БМТ бош котиби барча давлатларга ядровий кучайиш бўйича мурожаат қилди
Олам
−
24 Июнь 2019
6145БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Форс кўрфазида юз бераётган сиёсий таранглик ҳолати бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
БМТ раҳбари Эронлик ҳарбийлар томонидан АҚШнинг учувчисиз ҳаракатланадиган ҳарбий разведка дронини уриб туширилиши ортидан келиб чиққан муаммолар тезлик билан бартараф этилмаса, Форс кўрфазида катта нотинчликлар келиб чиқишидан бутун дунунёни огоҳлантирди.
“Барча давлатлар бу ҳолатдан яъни ядро қуроли билан кучайишдан максимал даражада чекланишлари керак. Ҳар қандай ҳолатдаги кучайишдан мутлақо қочиш керак. Бутун дунё бирлашиб Форс кўрфази минтақасида рўй бериши мумкин бўлган катта можороларга йўл қўйиб бермаслиги керак”, деб айтиб ўтди Гутерриш.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 июнь куни расмий Теҳрон АҚШ фуқаролик авиациясига тегишли бўлган разведка дрони Эрон ҳаво сарҳадларини бузиб кирганлиги учун уриб туширилгани ҳақида маълум қилган эди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 23 июнь куни Оқ уй ташқарисида журналистлар билан учрашувда: “Биз Эрон Ислом Республикасининг ядро қуролига эга бўлишига розилик беролмаймиз. Агар улар бунга кўнса, энг бой давлатга айланади ва мен уларнинг энг яқин дўстига айланаман”, деб айтиб ўтган эди.