20 ёшли қизни фоҳишалик учун Дубайга пулламоқчи бўлган йигит ушланди
3-саҳифа
−
16 Август
5491Тошкентда ўз тенгдошини Дубайга сотмоқчи бўлган йигит тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.
Билдирилишича, Ангрен шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган йигит А.Р. ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз С.Т.га мўмай даромад ваъда қилиб, Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Дубайга алдов йўли билан юборилаётган қиз Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолиниб, йигит ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Суриштирув давомида йигит қизни Дубайга жўнатиш эвазига ўша ерда яшовчи аёлдан 2 минг доллар олгани маълум бўлган. Айни вақтда қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда 10 ёшли қизини сотмоқчи бўлган она қамалганди.
Мафтуна Мадаминова
LiveБарчаси