20 га яқин разведка бошлиғи Сингапурда махфий учрашув ўтказди – “Reuters”
Олам
−
04 Июнь 2023
1262820 га яқин давлатнинг юқори мартабали разведка бошлиқлари шу ҳафта Сингапурда махфий учрашув ўтказди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.
Маълумотларга кўра, йиғилишда АҚШ Миллий разведкаси директори Эврил Хейнс ва Ҳиндистон разведкаси тадқиқот ва таҳлил бўйича директори Самант Гоэль иштирок этган.
"Учрашув халқаро кун тартибининг муҳим элементидир. Шунингдек, бундай тадбирлар томонларнинг ниятлари ва интилаётган натижасини чуқур англашда хизмат қилади”, дейди агентлик манбаси.
Манбаларга кўра, учрашувлар Сингапур ҳукумати томонидан ташкил этилган ва улар бир неча йиллардан бери “Шангри-Ла диалоги” конференциясига параллель равишда ўтказиб келинмоқда.
АҚШнинг Сингапурдаги элчихонаси учрашув тафсилотлари йўқлигини маълум қилган. Хитой ва Ҳиндистон ҳукуматлари ҳозирча изоҳ бермаган.
LiveБарчаси