2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-тарож қилинган – Бош прокурор ўринбосари

Жамият

image

2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-тарож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган. Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

“2 йилда прокурорларимиз томонидан 7500 дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилишга оид протест киритилган. Маъмурий судлар томонидан ерга оид туман ҳокимларининг 2500 дан ортиқ қарори бекор қилинган”, дейди Шавкатжон Раҳимов.

Унинг таъкидлашича, ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, Адлия вазири Русланбек Давлетов уйи сносга тушганлар, ҳарбийлар ва бошқа имтиёзли, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ер эмас, пул берилишини қўшимча қилди. Яъни имтиёзлар монетизация қилинади, давлат субсидия беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура ер талон-тарож

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made