2 трлн сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди – Ишметов

Жамият

image

Ўзбекистон Лондон фонд биржасида миллий валюта – сўмдаги облигацияларни жойлаштирди. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.

“Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро молия бозорларида миллий валютамиз – сўмда 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди. Ушбу ютуқ ўзбек сўмини молия бозорларида ўз ўрнини топишига дадил қадам бўлсин”, деган Ишметов постида.

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳукумати Лондон фонд биржасида навбатдаги евробондларни жойлаштириши ҳақида хабар берилганди. Бу гал АҚШ доллари билан бирга, ўзбек сўмида ҳам деноминация қилинган халқаро суверен облигациялар чиқарилиб, 750 млн доллар қарз жалб этилиши назарда тутилган.

Инвесторлар таклифларига биноан, 750 млн АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар 2 траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

облигация Тимур Ишметов

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг