2 млрд сўмлик қалбаки ароқ ишлаб чиқарган цех аниқланди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь
5338Тошкент вилоятидаги заводда ишлаб чиқарилган 2,3 млрд сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг иқтисодий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М34-сонли автойўлда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. Isuzu русумли юк автомашинасида Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “A-Sh.” МЧЖда ишлаб чиқарилган 4 232 дона “QR-код” маркировкаси қалбаки бўлган алкоголь маҳсулотини МЧЖ раҳбари М.О.нинг топшириғига асосан Навоий вилояти Хатирчи туманида алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи шахсларга етказиб бериш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.
Шундан сўнг департамент тезкор тадбирни давом эттириб, “A-Sh.” МЧЖнинг ишлаб чиқариш цехи ва омборхонасини кўздан кечирганда умумий баҳоси 2,3 млрд сўм бўлган қалбаки “QR-код” маркировкали 47 673 дона алкоголь маҳсулоти, 100 минг дона муомаладан чиқарилган акциз марка ва 110 минг дона қалбаки “QR-код” маркировкалар ашёвий далил сифатида олинган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Давлат белгиси” давлат унитар корхонасининг хулосасига кўра, “A-Sh.” МЧЖдан олинган акциз маркалар 2021 йилда ишлаб чиқарилганлиги, яъни ҳозирда реализация қилиш тақиқланганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги ёғ ишлаб чиқариш цехида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,6 млрд сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь