19 ёшли футболчи ўйин вақтида вафот этди
Спорт
−
17 Октябрь 2025 27111 1 дақиқа
Қозоғистон чемпионати биринчи лига вакили “Хан-Тенгри” клуби ҳужумчиси Диас Тулеу вафот этди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, футболчи “Хан-Тенгри” ҳамда “Экибастуз” ўртасидаги ўйинни асосий таркибда бошлаган. Бироқ иккинчи бўлимда ўзини ёмон ҳис қилгани боис, "Хан-Тенгри" футболчиси майдондан замбилда олиб чиқилган. Тиббиёт ходимлари зудлик билан футболчига ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган. Бироқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, Диас Тулеуни ҳаётга қайтариб бўлмаган.
Қозоғистон футбол федерацияси Тулеунинг оиласи, қариндошлари ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, бу нафақат клуб, балки бутун мамлакат футболи учун катта йўқотиш эканини таъкидлаган.
“Бу оғир дамларда Диаснинг оиласи, яқинлари ва “Хан-Тенгри” жамоасига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Унинг хотираси юрагимизда мангу сақланиб қолади”, дейилади федерация баёнотида.
Маълумот учун, Диас Тулеу 2006 йилнинг 4 май санасида туғилган. У ёш бўлишига қарамай, Қозоғистон биринчи лигасидаги энг истиқболли футболчилардан бири сифатида ном қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Арсенал”нинг собиқ футболчиси Билли Вигар “Чичестер Сити” сафида ўйнаган учрашувда миясидан жиддий жароҳат олиб, 21 ёшида ҳаётдан кўз юмганди.
Live
Барчаси