Психотроп моддалар савдоси бошида тиббиёт ходимларининг ўзи турибдими?
Жамият
−
25 Декабрь 2019
4989Соғлиқни сақлаш тизимида коррупция иллати ходимни ишга қабул қилишдан бошлаб, молия-хўжалик фаолиятини юритиш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон таъминоти каби йўналишларгача сингиб кетган. Бу ҳақда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишда айтиб ўтди. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбири маълум қилмоқда.
“Тизимдаги яна бир аянчли ҳолат – тиббиёт ходимларининг психотроп моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланишидир.
Ўтган даврда 19 нафар ходим бундай ишга қўл урганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди, уларнинг 12 нафарини ҳамширалар, 7 нафарини шифокорлар ташкил этди”, дейди Бош прокурор Йўлдошев.
Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан аниқланаётган молиявий қонунбузарликлар ҳам йилдан-йилга ортмоқда.
LiveБарчаси