19 фуқаро номига расмийлаштирилган 6,3 млрд сўмлик автокредитни ўзлаштирган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқароларнинг йирик миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилган масъуллар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Қўқон автокредит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made