161 нафар қатағон қурбони оқланди (видео)

Жамият

image

Бугун, 6 май куни совет тузуми даврида турли айбловлар билан қатағон қилинган 161 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 5 май куни Олий судга Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1920-1934 йиллардаги қарорларига кўра босмачилик ҳаракатларига моддий ёрдам беришда, қуролли тўда тузишда, совет ҳокимиятига қарши қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий ҳаракатини амалга оширганликда айбланган бир гуруҳ ўзбекистонликларга оид жиноят ишлари келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган.

Бугун, 6 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 8 та жиноят иши бўйича 161 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилган.

Қайд этилишича, кейинги йилларда совет даврида қатағон қилинган 1 236 нафар ўзбекистонлик реабилитация қилиниб, оқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 1930-1938 йилларда суд ҳукми билан ноҳақ жазога тортилган 198 нафар шахс оқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд қатағон қатағон қурбони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг