16 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
09 Февраль
39820Бугун, 9 февраль куни Россиянинг Иркутск шаҳрида 16 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Иркутск вилоятининг Октябрь туман суди хабар берди.
Россиянинг Иркутск вилояти Октябрь туман суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган. Аёл кейинчалик Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши учун 40 сутка ҳибсда сақланади.
Қайд этилишича, 66 ёшли аёл гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ўта оғир жиноятлари учун халқаро қидирувга берилган бўлиб, у Россия Федерацияси ҳудудида яшириниб юрган.
"Қўлга олинган шахс илгари ҳам худди шундай жиноятлари учун судланган", деб хабар беради суд матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда "Kafes-31" операцияси доирасида халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик қўлга олинганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси