152 нафар ўзбекистонлик мигрант Екатеринбургдан Тошкентга олиб келинди
Жамият
−
16 Апрель 2020
15593Россиянинг “Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси 152 нафар Ўзбекистон фуқаросини Екатеринбургдан Тошкентга олиб келди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“15 апрелда “Урал ҳаво йўллари” меҳнат муҳожирларини Екатеринбургдан Тошкентга олиб бориш учун махсус рейс амалга оширди. Ушбу рейс Россия ИИВнинг Екатеринбург бўйича бошқармасининг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказларидаги Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш учун ташкиллаштирилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 30 мартидан эътиборан Ўзбекистонда барча авиақатновлар тўхтатилган эди.
Ҳудди, шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукуматининг тегишли қарори билан мамлакатда 27 мартдан барча парвозлар тўхтатилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь