15 йилда илк бор Исроил Президенти Туркияга боради 

Олам

image

Исроил Президенти Ицхак Герцог жорий йилнинг 9-10 март кунлари Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берган.  

Бундан ташқари, Туркия Президентининг расмий вакили Иброҳим Калин ва республика Ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Онал 16 февраль куни Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиш учун Қуддусга боради. 

Агар Герцог Туркияга ташриф буюрса, бу Исроил Президентининг сўнгги 15 йилдаги республикага биринчи сафари бўлади. Туркияга ташриф буюрган аввалги Исроил Президенти 2007 йилда Туркиянинг ўша пайтдаги раҳбари Абдулла Гулнинг таклифига биноан мамлакатга келган Шимон Перес бўлган. 

Жорий йилнинг январь ойида Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил раҳбарининг республикага ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилган. Шу билан бирга, Туркия Ташқи ишлар вазирлигидаги манба журналистларга Герцог “бу таклифга ижобий муносабат билдирганини” айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Исроил

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг