15 ёшли қизини зўрлаган отага ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
10 Ноябрь 2023
26844Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 15 ёшли қизини зўрлаган 42 ёшли отага суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.
Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак шу йилнинг февраль ойида қизини бир неча марта зўрлаган. Оқибатда вояга етмаган қиз ҳомиладор бўлиб қолган.
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган суд жараёни Жиноят ишлари бўйича Қарағанда вилояти ихтисослаштирилган туманлараро судида ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган. Унда эркак ўз айбини тан олган, бироқ жабрланувчи унинг ўз қизи эмаслигини ва қизнинг ўзи бунга рози бўлганини айтган.
“Иш бўйича дастлабки тергов жараёнидаги тегишли молекуляр генетик экспертиза хулосасига кўра, айбланувчи қизнинг биологик отаси эмаслиги маълум бўлди. Аммо бу вазиятни енгиллаштирмайди, чунки жиноят содир этилаётган вақтда уни ўз қизи деб билган, қизи эса унга отасидек муносабатда бўлган”, дейди вилоят Жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди раиси Бекзод Шалгимбаев.
Шунингдек, суд жараённинг бошқа тафсилотларини ошкор қилишдан бош тортган. Маълумотларнинг очиқланиши вояга етмаган қизнинг кейинги ҳаётига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблаган.
Суднинг якуний қарорига кўра, эркак мамлакат Жиноят кодексининг 120-моддаси (зўрлаш) 4-қисми билан айбли деб топилиб, 20 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Қозоғистон вилоятида ўз фарзандларини зўрлаган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.