Қозоғистонда ўз фарзандларини зўрлаган ўзбекистонлик эркакка ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
09 Октябрь 2023
21195Шимолий Қозоғистон вилоятида ўз фарзандларини зўрлаган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Inform.kz” хабар берди.
Малум қилинишича, маст ҳолда вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик қилиш жиноятини содир этган Ўзбекистон фуқаросининг суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтган.
Судланувчининг айби жабрланувчилар, уларнинг қонуний вакили, гувоҳнинг кўрсатмалари, эксперт хулосалари билан аниқланган. Айблов хулосаларига кўра, эркак икки нафар фарзанди – қизи ва ўғлига нисбатан уч йил давомида бир неча марта жинсий зўравонлик қилгани тасдиқланган. Бироқ судланувчи ва унинг адвокати қўйилган айбловларни рад этиб, оқлашни сўраган.
Суд содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, ишнинг ҳолатлари, айбдорнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда, энг оғир жазони тайинлаш зарур деган хулосага келган. Жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди ҳукмига кўра, ушбу шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида полиция вояга етмаган мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумон қилиб, 55 ёшли ўзбекистонлик муҳожирни қўлга олган эди. Аниқлик киритилишича, у Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси 3-қисми (зўрлаш) билан жавобгарликка тортилган.
LiveБарчаси