15 ёшли бола еттинчи қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

Олам

image

Санкт-Петербургнинг жанубида 15 ёшли мактаб ўқувчиси турар-жой биноcининг еттинчи қаватидан тушиб кетиб, тирик қолди. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар берди. 

Келтирилишича, воқеа кеча, 3 апрель куни кечки соат 18:20 атрофида содир бўлган. Мактабнинг тўққизинчи синф ўқувчиси кўп қаватли уйнинг еттинчи қавати деразасидан йиқилиб кетган. Ўсмир оғир аҳволда 5-сонли болалар шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳодиса бола отасининг уйида юз берган. Унинг ота-онаси ажрашган.

Онасининг сўзларига кўра, унинг ўғли икки йил олдин бош қисмидан қаттиқ тан жароҳати олган. Шундан сўнг унда ваҳима ва тез-тез тушкунликка тушиш ҳолатлари кузатилиб турган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг