14 та ҳудудда газ ва “свет”ни улгуржи сотиб олиш ва сотиш хусусий операторга берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда ўн тўртта шаҳар ва туманда, аҳоли учун белгиланадиган тарифларни оширмаган ҳолда табиий газ ва электр энергиясини улгуржи харид қилиш ва сотиш функциясини хусусий операторга берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖнинг магистрал тармоқларини тўлиқ давлат ихтиёрида сақлаб қолишни назарда тутган ҳолда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2023 йил якунига қадар, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан 2024 йил якунига қадар халқаро кредит рейтинги қўлга киритилиши, молиявий интизомга қатъий риоя этган ҳолда мустақил равишда халқаро банклар ва капитал бозоридан маблағ жалб этишга эришилишини таъминлайди

Шуингдек, Ҳукумат халқаро молия институтлари ва консультантлар хулосалари асосида 2022 йил 1 сентябрга қадар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолиятини такомиллаштириш, жумладан, уларнинг операцион самарадорлигини ошириш, соҳага хусусий секторни жалб қилиш, бунда тажриба тариқасида, дастлаб ўн тўртта шаҳар ва туманда, аҳоли учун белгиланадиган тарифларни оширмаган ҳолда табиий газ ва электр энергиясини улгуржи харид қилиш ва сотиш функциясини хусусий операторга бериш бўйича қарор қабул қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг