14 сентябрдан боғчалар қай тартибда очилиши маълум қилинди
Жамият
−
10 Сентябрь 2020
10250Жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич очилади. Энг биринчи навбатда мактабгача таълим ташкилотларининг 5-7 ёшдаги тарбияланувчилари гуруҳлари фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин маълум қилди, дея хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири.
Вазирнинг сўзларига кўра, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига тоза сув захираси бўлган ҳолда, гигиеник ва дезинфекция воситалар билан таъминланган тақдирдагина рухсат берилади. МТТларнинг очилишида халқ депутатлари Кенгашлари ва санитария-эпидемилогик осойишталик агентлиги ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати талаб қилинади.
"7 сентябрдан 14 сентябргача Тошкент ва Тошкент вилоятининг туманларида синов тариқасида биттадан МТТ очилган. 14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён бутун республика бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи ўринда, 5-7 ёшли тарбияланувчилар учун гуруҳлар очилади”, дейди вазир.
5 ёшгача бўлган болалар гуруҳлари очилиши кечикаётгани бу ёшдаги болаларнинг ижтимоий масофа сақлаши ва гигиена қоидаларига амал қилишдаги қийинчиликлари билан изоҳланмоқда.
LiveБарчаси