14 кунлик карантинга олинганлар қай ҳолатда сақланмоқда?
Жамият
−
22 Март 2020
13503Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.
“14 кунлик карантинга олинган беморларга давлат томонидан зарур ёрдамлар берилмоқда. Улар ҳар куни 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган”, деди Баҳром Алматов.
Бундан ташқари, беморларнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун етарли шарт-шароитлар амалга оширилган. Шунингдек, барча зарур тиббий хизматлар ўз вақтида олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, бугунга келиб Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 60 фоизи соғайиб чиқишга муваффақ бўлган.
Маълумот ўрнида, 22 март кунги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь