Тошкентда микроавтобус 12 йўловчиси билан КамАЗга урилди
Жамият
−
31 Июль 2019 8803 1 дақиқа
Бугун, 31 июль куни Тошкентда бир нечта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмат хабар берди.
ЙТҲ Яшнобод тумани Оҳангарон шоссесида юз берган. “Кичик тараққиёт бизнес” МЧЖга тегишли 99-йўналишда ҳаракатланувчи Газель русумли микроавтобус ҳайдовчиси 34 ёшли Дилшод А. йўл четида турган 59 ёшли Рустам Б. бошқарувидаги КамАЗ юк машинаси билан тўқнашган. Кейин Газель ўз ҳаракатини давом эттириб, 24 ёшли Дониёр А. бошқарувидаги трейлерга урилган.
ЙТҲ вақтида Газелда бўлган 12 нафар йўловчи ва ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганиляпти.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь