12 нафар ўзбекистонлик боксчи Халқаро турнирнинг кейинги босқичига йўл олди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Кеча, 21 февраль куни Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга “Странжа” анъанавий 74-халқаро турнирининг навбатдаги жанглари бўлиб ўтди. Кун дастурида 12 нафар ўзбекистонлик боксчи кейинги босқич йўлланмаси учун рингга кўтарилди.

-67 кг вазн тоифасида Бекзод Ҳамидовнинг рақиби соғлиғидаги муаммолар сабаб рингга чиқмади ва Ҳамидов автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди.

-71 кг вазнда икки ўзбекистонлик боксчи баҳс олиб боришди. Иқболжон Холдоров ва Саиджамшид Жафаров ўртасидаги жангда Жафаровнинг қўли баланд келди.

Шундай қилиб кечаги баҳсларда Бекзод Ҳамидов, Абдумалик Халаков, Руслан Абдуллаев, Нурислом Исмоилов, Мужибилло Турсунов, Саиджамшид Жафаров, Миразизбек Мирзахалилов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Шаҳзод Музаффаров, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Одилжон Аслонов ва Мадиёр Саидраҳимов ғалабага эришиб, кейинги босқичга йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Абдумалик Халаков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made