12 минг доллар эвазига Кореяга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
17 Август 2023
3284Сурхондарё вилояти Денов туманида фирибгарликда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Деновда О.Ю. фуқаро Қ.И.ни 12 000 АҚШ доллари эвазига Жанубий Кореяга ишлаш учун юборишни ваъда қилган. У олдиндан 48 миллион сўм ва 2 000 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, у муқаддам 2 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юбориш эвазига 4 800 АҚШ доллари ва 88 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани ҳам аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинганди.
LiveБарчаси