12 баллик жарима “соҳиблари” 107 нафарга етди (видео)
Жамият
−
19 Май 2211 1 дақиқа
Ўзбекистонда жарима баллари 12 дан ошган ҳайдовчиларнинг сони 107 нафарга етди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Билдирилишича, жарима баллари 12 дан ошган ҳайдовчилар суд тартибида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан камида 6 ойга маҳрум қилиниши белгилаб қўйилган.
Амалдаги тартибга кўра, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганлар ўқув ташкилотларида тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастурининг (назарий ва амалий) тўлиқ курси бўйича ўқишлари лозим. Шу билан бирга, тартиб бўйича назарий имтиҳонда 50 та саволдан 46 тасига тўғри жавоб бериши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жарима баллари 12 тага етган ҳайдовчилар сони 49 нафарни ташкил қилган эди.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май