11 давлат Исроилнинг Сурияга ҳужумларини қоралади

Олам

image

Туркия, Саудия Арабистони ва Иордания ташаббуси билан тайёрланган ва 11 давлат томонидан имзоланган қўшма баёнотда Исроилнинг Сурияга қарши ҳарбий ҳужумлари кескин қораланди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Баёнотда Суриянинг суверенитети, хавфсизлиги, бирлик ва ҳудудий яхлитлиги қўллаб-қувватланиши таъкидланган. Унга кўра, ҳар қандай хорижий аралашувга қатъий қарши чиқилади ва Суриядаги можарога фақат сиёсий йўл билан ечим топилиши кераклиги қайд этилади.

Қўшма баёнотга қуйидаги давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари имзо чеккан:

  1. Туркия
  2. Иордания
  3. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)
  4. Баҳрайн
  5. Саудия Арабистони
  6. Ироқ
  7. Уммон
  8. Қатар
  9. Қувайт
  10. Ливан
  11. Миср

Шунингдек, баёнотда Исроилнинг Суриядаги такрорий ҳужумлари кескин қораланган. Унда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилни Суриянинг босиб олинган ҳудудларидан бутунлай чиқиб кетишини таъминлашда ҳуқуқий ва маънавий жавобгарликни ўз зиммасига олиши лозимлиги ҳам айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Исроил армияси Дамашқдаги Сурия армияси Бош штаб биносига ҳаво ҳужуми уюштирганди. Исроил кучлари томонидан ўтказилган ҳужум жанубий Сурияда айниқса, Сувайда минтақасида авж олган тўқнашувлар фонида амалга оширилган. Бу ҳудудда друз жамоалари ва ҳукуматга содиқ гуруҳлар ўртасида зўравонлик кучайиб бораётгани кузатилаётган эди. Исроил расмийлари ушбу ҳужумни “друзлар ҳимояси” деб таърифлаган. 16 июль куни кечқурун Сурия ҳукумати маҳаллий этник жамоалар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар туфайли мамлакат жануби-ғарбидаги Сувайда шаҳридан армия бўлинмалари олиб чиқилишини эълон қилди. Ҳукумат қўшинларининг минтақадан олиб чиқилиши друзлар билан тузилган сулҳ битимининг бир қисми экани айтилди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам Вашингтон Исроил ва Сурия ўртасидаги “ташвишли ва даҳшатли вазият”га якун ясовчи чораларни келишиб олганини маълум қилди. “Axios” нашри юқори лавозимли америкалик мулозимга таяниб, АҚШнинг Суриядаги махсус вакили Том Баррак Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг маслаҳатчиси Рон Дермер билан бир неча марта телефон орқали суҳбат ўтказгани ҳақида ёзган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг