Исроил Сурияга зарбалар йўллашни бошлади (видео) 

Олам

image

Исроил армияси бугун, 16 июль куни Дамашқдаги Сурия армияси Бош штаб биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ушбу кадрлар Сурия телевидиниесининг жонли эфирида эълон қилинди.

Исроил кучлари томонидан ўтказилган ҳужум жанубий Сурияда айниқса, Сувайда минтақасида авж олган тўқнашувлар фонида амалга оширилган. Бу ҳудудда друз жамоалари ва ҳукуматга содиқ гуруҳлар ўртасида зўравонлик кучайиб бораётгани кузатилмоқда. Исроил расмийлари ушбу ҳужумни “друзлар ҳимояси” деб таърифлаган. 

Қайд этилишича, Эрон томони ушбу ҳужумлардан сал ўтиб дарҳол баёнот билан чиққан ва Исроил томонини кескин қоралаган. 

“БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳаракатсизлиги оккупацион режимни минтақа халқлари ва мамлакатларига қарши жиноятларни давом эттиришга ундайди”, дейилади Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотда.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху офиси аввалроқ Сурия қуролли кучлари томонидан друзлар яшайдиган ҳудудларга қилинган ҳужумларга жавобан ҳарбий зарбалар берилиши ҳақида огоҳлантирган эди. Исроил томони Дамашқнинг жанубий минтақаларга ҳарбий куч киритиши олдин қабул қилинган демилитаризация келишувларини бузади, деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, суриялик друзлар узоқ йиллардан буён ўзларининг қуролли фаоллигини сақлаб келмоқда ва янги Сурия ҳукумати уларни қуролсизлантириш ва интеграцияга мажбурламоқда. Бироқ бу қаршилик ва тўқнашувларга сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил Биньямин Нетаньяху Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг