11,4 кг гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди (видео)

3-саҳифа

image

Ўзбекистоннинг Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида гиёҳванд моддалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи фуқаро Самарқанд вилоятининг Ургут туманига бориб, танишидан 1 кг 916 гр “опий” моддасини олиб, яшаш манзилига қайтиб кетаётган вақтда Булунғур туманида ушланган. Шундан сўнг ундан гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга ушбу моддани берган фуқаронинг Ургут туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилган. Унинг уйида келгусида сотиш мақсадида сақланаётган 7 кг 331 гр “опий” моддаси борлиги аниқланган. У ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи фуқаро 469 гр “опий” моддасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.

Таъкидланишича, мазкур шахс муқаддам гиёҳванд моддалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, жазо муддатини ўтаган.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у гиёҳвандлик моддасини Ургут туманида яшовчи фуқародан 5 минг АҚШ долларига сотиб олгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.

Шу билан бирга Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда наманганлик аёл Бекобод шаҳрида бошқа бир фуқародан 1 кг 696 гр “гашиш” моддасини Наманган вилоятига етказиб бериш учун олиб кетаётган вақтда ушланган.

Аниқланишича, наркотик моддани Наманган вилоятининг Поп туманига олиб бориб, керакли жойда қолдириб кетиши учун аёлга 200 АҚШ доллари берилган.

Таъкидланишича, барча ҳолатда гиёҳвандлик воситалари мамлакатга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

“Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ДХХ хабарида.

Ўзбекистоннинг Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 11,4 кг гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 

Таъкидланишича, мазкур шахс муқаддам гиёҳванд моддалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, жазо муддатини ўтаган.


Мақола муаллифи

Теглар

гиёҳванд моддалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг