102 ёшли учувчи яна ҳавога кўтарилди (фото)

Бу қизиқ

image

1939–1945 йилларни ўз ичига олган Иккинчи жаҳон урушида АҚШ ҳаво кучлари сафида туриб хизмат қилган 102 ёшли Эд Коттрел яна ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Эд Коттрел ёш лейтенантлик пайтида 65 марта Германия армиясига қарши жанговар учишни амалга оширган. Орадан 80 йил ўтиб, АҚШнинг 8-ҳаво армиясига қарашли 493-самолёт эскадрони учувчиси П-47 Thunderbolt самолётини иккинчи учувчи сифатида бошқариб, Арденнлар устида учган. 1944 йил 17 декабрда айнан шу жойларда у худди шундай бомбардимончи самолёт билан учиб, икки германиялик қирувчи самолёт томонидан уриб туширилган. Аммо у Коттрелга фавқулодда қўнишни амалга оширишга муваффақ бўлган.

У учишдан кейин ўз таассуротларини бўлишди.

“Мен ҳар бир лаҳзани эслайман — самолётим урилганини, двигателнинг мойи олдимдаги шиша ойнамга тушганини. Аммо немислар менга тинчлик бермади. Улар ҳатто мени фронт чизиғига қайтариб олиб боришди. Аммо бу сафар ҳамма нарса тинч эди. Бизга қирувчи самолётларни кузатиш шарт эмас эди”, дейди у.

Коттрел Thunderbolt’нинг энг кекса учувчиси сифатида рекорд ўрнатди. 2025 йилнинг январида эркак 103 ёшни қаршилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

учувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг