100 дан ортиқ одамни олтин кони босиб қолди
Олам
−
19 август 3735 1 дақиқа
Кеча, 18 август куни Камерундаги олтин конида юз берган ўпирилиш оқибатида 107 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Бу ҳақда маҳаллий аҳолига таяниб, “Cameroun24” хабар берди.
Қайд этилишича, ўпирилиш Камерун шарқидаги Замбуа аҳоли пунктида жойлашган олтин қазиб олиш объектида содир бўлган. Ҳодисадан сўнг қутқарувчилар вайроналар ва тупроқ остидан 100 дан ортиқ мурдани олиб чиққан.
“Камерун шарқидаги Замбуа аҳоли пунктидаги олтин қазиб олиш объектида ўпирилиш юз берди. 107 кишининг жасади чиқариб олинди”, дейилади хабарда.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
Маълумот учун, Замбуа қишлоғи Камеруннинг Марказий Африка Республикаси билан чегараси яқинида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги тоғ ҳудудига олтин қазиб олиш мақсадида борган 4 нафар фуқародан 3 нафари ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетганди.
Live
БарчасиИрина Мудра қўлга олинди
19 август