10 нафар россиялик жосус қўлга олинди
Олам
−
21 Февраль
23239Эстонияда Россия махсус хизматларининг 10 нафар жосуси қўлга олинди. Бу ҳақда Эстония Бош вазири Кая Каллас Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Биз Россия хавфсизлик кучларининг ўз ҳудудимизда гибрид операциясини муваффақиятли аниқладик. Кремль барча демократик жамиятларни нишонга олмоқда. Бизнинг жавобимиз эса буни фош қилишдир", деган Каллас.
Яна бир постида Бош вазир диктаторлар эркин ва адолатли сайловларни одамларнинг заифлиги деб билиши, аммо ғалабани аниқ мақсад қилиб қўйиладиган бўлса, демократия ҳам катта куч ва қудрат эканлигини қайд этган.
"Сайловлар машмашаси ёки партиявий-сиёсий чалғитишдан қатъи назар, украиналикларга ёрдам беришга ишонч ҳосил қилайлик", деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эстония Бош вазири Кая Каллас жиноий иш юзасидан Россияда қидирувга берилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси