1 йилда истеъмолчиларга қанча кешбэк тўлангани очиқланди

Жамият

image

Ўтган 2024 йилда истеъмолчиларга 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк қайтарилган. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.

Унга кўра, жорий йил 4 февраль ҳолати бўйича 2024 йилда истеъмолчиларга 1 миллиард чек учун 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк тўланган. Шундан 89,2 миллиард сўми декабрь ойи учун берилган.

Тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

  • Тошкент шаҳри - 412,2 млрд сўм; 
  • Тошкент вилояти - 107,1 млрд сўм; 
  • Самарқанд вилояти - 93,2 млрд сўм; 
  • Фарғона вилояти - 75,6 млрд сўм; 
  • Андижон вилояти - 52 млрд сўм.

Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлардан харид қилинган маҳсулот ва хизматлар суммасидан истеъмолчиларга кешбэк қайтариш тизими йўлга қўйилган. Унга кўра, харид қилинган товар ва хизматлар суммасидан 1 фоиз миқдорида кешбэк республика бюджети ҳисобидан истеъмолчига қайтарилади. Автомобиль, темирйўл ва авиачипта хариди, коммунал ва алоқа хизматига тўловлар учун, бундан ташқари мобил иловалар орқали амалга оширилган Р2Р ва кредит тўловлари учун кешбэк тизими татбиқ этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

кешбэк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг