1 ва 2-синф ўқувчиларини “Она тили”дан уй вазифаларини баҳолаш бекор қилинади
Жамият
−
11 Февраль 2022
93552021-2022 -ўқув йилидан она тили ва ўқиш саводхонлиги фанининг 1- ҳамда 2-синфидан уйга вазифалар олиб ташлангани боис уй вазифаларини баҳолаш бекор қилинади. Бу ҳақда Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева маълум қилди.
Расмийга кўра, уйга вазифаларнинг олиб ташланишига биринчи сабаб уларнинг амалда самарасиз топшириққа айлангани бўлса, иккинчидан дарслардан чарчаб борган қуйи синф ўқувчилари уйда кўпроқ дам олишлари лозим деб қаралмоқда. Самарасиз топшириқ деганда ўқувчи бажариб келган уйга вазифалар йўл-йўлакай текширилаётгани ёки деярли текширилмаётгани, ўқувчи хато ва ютуқларини етарли англаб олиши учун вақтнинг етишмаслиги назарда тутилган.
Шунингдек, ўқувчилар “аъло” баҳо олиш учун яхши ўзлаштирувчи синфдошлари ёки уй вазифалар жойланувчи турли сайтлардан кўр корона кўчириб келиш ҳолатлари кўпайган.
Уй вазифалар баҳоланмайди дегани бу бола уйда умуман дарс қилмайди дегани эмас. Фан дастурига кўникмаларни шакллантирувчи айрим лойиҳавий топшириқлар киритилган. Ота-онаси ва яқинларидан тегишли мавзуларда маълумот олиб келиш, дўстига табрик хати ёзиш кабилар шулар жумласидандир.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023