1 нафар фуқароси коронавирусга чалинган давлат комендантлик соати эълон қилди

Олам

image

Аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида коронавирус инфекциясининг кенг кўламда тарқалишига йўл қўймаслик учун комендантлик соати жорий қилингани ҳақида хабар берган эдик. Яна бир давлат ўз ҳудудида комендантлик соатини жорий этди.

Сурия ҳукумати коронавирус сабаб чоршанба куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан 21:00) дан 06:00 (Тошкент вақти билан 09:00) гача комендантлик соати эълон қилди. Бу ҳақда Сурия давлат телевидениеси хабар бермоқда.

"Коронавирус билан курашиш бўйича чора-тадбирлар устида иш олиб бораётган ҳукумат гуруҳи эртага, 25 март кунидан бошлаб, Сурия Aраб Республикасида (...) комендантлик соати ўрнатмоқда", дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Сурияда бир киши коронавирусга чалинган. 22 март куни вазирлар маҳкамаси мамлакат ҳудудида жамоат транспорти ҳаракатини тўхтатиш тўғрисида маълум қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

625

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made