1 мартдан телефон тармоғи учун абонент тўлови ошади

Жамият

image

2019 йил 1 мартдан “Телекоммуникация универсал хизматлари тарифларининг чегара даражалари” прейскурантига мувофиқ белгиланадиган телекоммуникация универсал хизматлари тарифлари ўзгаради. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” АК Матбуот хизмати хабар берди.

Киритилган ўзгаришларга кўра, якка тартибда симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланган асосий телефон аппаратидан фойдаланганлиги учун абонент тўлови шаҳарда 5800 сўм, қишлоқларда 2600 сўм этиб белгиланди.

Шу қаторда, телефон алоқаси хизмати учун абонент тўлови ва вақтбай тўлов тизими учун ҳисоб-китоб тизими соддалаштирилди ва кечки вақт ҳамда дам олиш (шанба, якшанба, айрам) кунлари маҳаллий ва шаҳарлараро телефон тармоқларига амалга ошириладиган қўнғироқлар учун пасайтирилган коеффициентлар бекор қилинди. 

Бундан ташқари, хонадонлар телефони ва меҳмонхоналарда истиқомат қилувчи фуқаролар учун ўрнатилган телефонлардан кредитга тақдим этиладиган сўзлашувларда ҳар бир сўзлашув учун устама миқдоридаги тўлов ҳақи бекор қилинди. 

Бошқа универсал хизматлар тарифлари олдинги ҳолида сақланган.

Таъкидлаш лозимки, телефон тармоғига улаш учун рўйхатга олиш тўлови ва телефондан фойдаланишдаги тўловларга ўрнатилган имтиёзлар ўз кучини сақлаб қолади. 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбектелеком” АК охирги мартта тарифларни ўтган йилнинг январь ойида 30 фоизга оширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбектелеком телефон тармоғи

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг