1 февралдан Тошкент – Андижон йўналишидаги поездларнинг жўнаш ва қабул қилиш манзили ўзгаради
Жамият
−
26 Январь 2021 6736 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, Тошкент – Aндижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 60/59-сонли йўловчи поездларининг жўнаш ва қабул қилиш манзилига ўзгариш киритилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар берди.
Хусусан, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Aндижон йўналишида ҳаракатланаётган 60-сонли йўловчи поезди Тошкент марказий (Шимолий) вокзалидан ҳаракатини бошлайди, шунингдек, Aндижон – Тошкент йўналишида ҳаракатлаётган 59-сонли йўловчи поезди Тошкент марказий вокзалига қабул қилинади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль