1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия оширилади
Жамият
−
12 Июль 2019
14137Ўзбекистон Республикаси Президентининг"Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10 фоиз) баравар оширилди.
2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
иш ҳақи – ойига 223 000 сўм;
ёшга доир пенсиялар – 436 150 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.