Бош прокуратура Давлатназар Рўзметовнинг фожиавий вафоти бўйича баёнот берди

Жамият

image

Аввалроқ, хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов кеча, 6 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокутаруси журналистнинг вафоти бўйича расмий баёнот билан чиқди. 

“2019 йил 06 ноябрь куни соат 23:55 ларда фуқаро С.У. ўзи ишлаб келаётган корхонасига тегишли бўлган “Газель” русумли автомашинани  “Урганч-Хива” йўлининг 4-километрида бошқариб бораётганида, йўлни кесиб ўтаётган  “Жамият” газетаси мухбири Давлатназар Рўзметовни уриб юборган. 

Натижасида Давлатназар Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 

Давлатназар Рўзметов 1971 йил 24 апрель куни туғилган, сўнгги пайтларда “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетасида мухбир бўлиб ишлаётган эди.

2018 йил 29 октябрь куни “Хоразм ёшлари” газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган пайтида ҳибсга олиниб, Қўшкўпир тумани маъмурий суди томонидан 7 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Давлатназар Рўзметов

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг