Ўзбекистонлик спортчи Осиё ўйинлари финалига йўл олди
Спорт
−
22 Сентябрь 2023
2484Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчи Анна Пракатен финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу орқали у Ўзбекистон учун медаль олиш имкониятини расмийлаштириб қўйди.
Бугун, 22 сентябрь куни Ханчжоу-2022 доирасида академик эшкак эшиш бўйича ярим финал беллашувлари ташкил этилди. Унда Токио Олимпиадаси кумуш медали соҳибаси Анна Пракатен 7:47.88 натижа кўрсатди ва маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Бу орқали у 25 сентябрь куни ташкил этиладиган финал баҳсларида медаль учун курашадиган бўлди.
Маълумот учун, 2020 йилги Олимпиада ўйинларининг россиялик вице-чемпиони Анна Пракатен эндиликда Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг июнь ойида Литвада ўқув-машғулот йиғинлари ўтказган эди. Анна Пракатеннинг мазкур йиғинлардаги иштироки маҳаллий спортчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлганди.
Гап шундаки Анна россиялик спортчилар мусобақалардан четлаштирилаётган бир вақтда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига Россия байроғи акс этган кийимда пост жойлаган.