1,4 кг олтинни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
08 Май
5227Ўзбекистондан 1,4 кг олтинни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Андижон шаҳри ва Андижон туманида яшовчи, 1985, 1997 ва 2000 йилларда туғилган 4 нафар шахс “Дўстлик” чегара-божхона пости орқали Ўзбекистондан Қирғизистонга занжир, тиш қолипи ҳамда лом шаклидаги тилла буюмларни кийимлари ичига яширган ҳолда олиб чиқиб кетишга уринган вақтида ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, улардан ашёвий далил сифатида олинган, асиллик даражаси 997 бўлган олтин буюмлар ва қотишмаларнинг жами вазни 556 гр.ни, умумий баҳоси 474 млн 256 минг сўмни ташкил этади.
Бошқа ҳолатда эса Избоскан туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёл “Маданият” чегара-божхона пости орқали Қирғизистонга чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, тегишли тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган.
Натижада унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган занжир ва лом кўринишидаги, умумий вазни 568 гр.ни ташкил этувчи, асиллик даражаси 992 бўлган олтин борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу тилла буюмлар ва қуймаларнинг умумий баҳоси 431 млн 894 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, унинг шериги бўлган – Наманган туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёл ҳам асиллик даражаси 992 бўлган, соф оғирлиги 271 гр.ни ташкил қилувчи, 249 млн 240 минг сўмлик занжир ва ностандарт қуйма тиллаларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинган.
Аниқланишича, қонунбузарлар олтиндан ясалган буюмларни Қирғизистон орқали Туркияга олиб кетишни режалаштирган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь