Президент 810 минг болага ажратган 400 млрд пуллар яна талон-тарож қилинмайдими? – Гулнора Маърупова билан суҳбат

Интервью

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 август куни “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Мазкур қарорга биноан мамлакатда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш  ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида:

  • моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули ажратилиши белгиланди.

Мазкур қарорга биноан 810 мингдан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан бир марталик ёрдам пули берилиши белгиланган. Хўш, бу пуллар қандай тўланади? Умуман олганда, муҳтож оилаларнинг рўйхати қандай шакллантирилди? Бу сафар ҳам ўтган галдагидек пулларни тарқатиш жараёнида таъмагирлик ва талон-тарож қилишга йўл қўйилмайдими?

QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маърупова билан шулар ҳақида суҳбатлашди.

  • Президент қарорининг аҳамияти;
  • “темир дафтар” қандай шакллантирилиши;
  • пулларни тарқатиш жараёнида маҳалла раислари томонидан йўл қўйилаётган хатолар ва талон-тарож қилиш ҳолатлари;
  • асл муҳтожларнинг эътибордан четда қолаётгани;
  • пулларни тарқатиш жараёни қандай ташкил этилиши хусусида сўз борган.

Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

темир дафтар 500 минг кўмакка муҳтож оилаларнинг

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг