Энди “Мовий дафтар” ҳам юритиладими? Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Мовий дафтар” рўйхати шакллантирилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Вазирлик бу хабарларга муносабат билдириб, уларни рад қилган. Шунингдек, мамлакатдаги мавжуд фуқаролар йиғинлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг маълум бир тоифаларини ўз ичига олган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” юритилишини эслатиб ўтган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бу “дафтар”ларнинг моҳиятига ҳам тўхталиб ўтган.

“Темир дафтар” — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг фуқаролар йиғинлари ва ҳудудлардаги тегишли секторлар томонидан шакллантирилган шаффоф рўйхати. Мазкур рўйхатнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, унга киритилган оилаларга маълум бир давр мобайнида ижтимоий ва моддий ёрдам кўрасатилади, оила аъзоларининг муносиб иш билан банд қилиш чоралари кўрилади.

“Аёллар дафтари” — ишсиз ва боқувчисини йўқотган аёлларнинг фуқаролар йиғинлари ҳамда ҳудудлардаги тегишли секторлар томонидан шакллантириладиган рўйхатидир. Бу рўйхатга киритилган аёлларни иш ва уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади. Уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида барча зарур ёрдамлар кўрсатилади.

“Ёшлар дафтари” — фуқаролар йиғинлари, сектор ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамкорлигида маълум бир ҳудуддаги 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ишсиз ёшлар рўйхатидир. Мазкур рўйхатга ишсиз, ишга муҳтож ногирон ёшлар, шунингдек, хориждан қайтган, ЖИЭМдан озод этилган, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар киритилади ҳамда уларга ўзларининг мавжуд муаммолари бўйича зарур ёрдамлар кўрсатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

темир дафтар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг