Тилла тобут, “бошидан жудо бўлган” Колумб, ирқчиликда айбланган Черчилл... Ҳафта суратлари
Бу қизиқ
−
14 Июнь 2020
12261Дунёда ранг-баранг воқеаларга бой бўлган яна бир ҳафта ортда қолди. Ҳафта давомида турли воқеа ва ҳодисалар жаҳон матбуоти орқали эълон қилиб борилди.
Ҳозирда дунёнинг турли нуқталарида омма эътиборини тўлиғича жалб қилувчи ҳодисалар бўлмоқда. Айни шундай воқеалар содир бўлаётган вақтда жаҳон фотографлари одамга ўзгача кайфият бағишлайдиган тасвирларни ўз объективларига муҳрладилар.
Пула океанариумидаги буқаламун, Хорватия
Гимнаст Линн Хатчисон, Буюк Британиянинг Хоув шаҳрида қирғоқ бўйида машқ қилмоқда.
АҚШнинг Уинтерс шаҳри атрофида юз берган ёнғин.
Ғарбий Франциядаги Пуй ду Фоу тематик паркининг ходими
Фермер Цзансу провинциясининг Қуфанг қишлоғида буғдойни қуритмоқда
Ёзнинг иссиқ кунида кабутарлар фавворада салқинлашмоқда. Руминия
Бостонда намойишчилар Кристофер Колумб ҳайкалини "бошидан жуда қолишди".
Прагадаги ирқчиликка қарши намойишлар пайтида Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг ҳайкали бежаб кетилди. Намойишчилар уни ирқчиликда, империалистик қарашда ва иложи борича кўпроқ давлатларни забт этишга интилганликда айбламоқда.
Америкада полиция ходими томонидан ўлдирилган қора танли Жорж Флойд билан видолашув маросимига тайёргарлик кўрилмоқда.
Луизиана ва Флорида соҳилларига "Кристобал" тропик бўрони яқинлашмоқда.